Молиявий ҳисобот фирибгарлиги нима?
Ушбу мақолада молиявий фирибгарлик тушунчаси билан танишасиз. Бу форензик ҳисоб ва аудит учун энг муҳим мавзулардан бири ҳисобланади.
Молиявий ҳисобот фирибгарлиги бу компаниянинг молиявий аҳволини атайин нотўғри кўрсатишдир. Бу молиявий ҳисоботлардаги суммалар ёки очиб бериладиган маълумотларни қасддан сохталаштириш ёхуд уларни яшириш (кўрсатмаслик) орқали амалга оширилади. Бундан кўзланган мақсад ҳисобот фойдаланувчиларини алдашдир.
Хато билан фирибгарлик ўртасидаги фарқ
Молиявий ҳисобот фирибгарлиги, бошқа фирибгарлик турлари сингари, қасддан қилинадиган ҳаракатдир. Аудитнинг халқаро стандарти (240-сон АХС “Аудиторнинг молиявий ҳисобот аудитидаги фирибгарликка оид жавобгарлиги”)да таъкидланишича, ҳисоботдаги нотўғри маълумотлар хатодан ҳам, фирибгарликдан ҳам келиб чиқиши мумкин. Уларни ажратиб турадиган асосий белги бу нотўғри маълумотга сабаб бўлган ҳаракат қасддан қилинганми ёки йўқми, деган саволдир.
O'qishni davom ettirish uchun tizimga kiring
Iltimos, o'qish uchun saytdan ro'yxatdan o'ting. Bepul kitoblar va maqolalarning to'liq matni ro'yxatdan o'tgan foydalanuvchilar uchun ochiq.
KirishRo'yxatdan o'tish bir daqiqa vaqt oladi, Telegram orqali ham mumkin.